Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

  • Фарзи кифоялар: Улар амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир умматни вужудга келтириш, талаб жиҳоди, боғланиш байъати, илм талаб қилиш ва бошқалардир.
  •  

    Бу фарзларнинг ҳар икки тури бандани Аллоҳга энг кўп яқинлаштирадиган амаллардир. Банда уларни бажармай туриб, Парвардигорининг розилигига етиша олмайди. Табаронийнинг «Кабир»ида Абу Умома Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар, дейди:


    «إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ أَهَانَ لِي وَلِيًّا فَقَدْ بَارَزَنِي فِي الْعَدَاوَةِ, ابْنَ آدَمَ لَنْ تُدْرِكَ مَا عِنْدِي إِلاَ بِأَدَاءِ مَا افْتَرَضْتُهُ عَلَيْكَ …»

    «Аллоҳ Таоло айтади: «Ким Менинг бир дўстимни хор қилса, душманликда Мен билан яккама-якка жангга кирибди. Эй Одам боласи, сенга фарз қилган амалларимни бажармагунингча, мендаги нарсага эриша олмайсан...».

     

  • Мандублар: Банда фарзлар билан бир қаторда мандуб амалларни ҳам адо этиб, Аллоҳга яқинлашиб борса, Аллоҳ ҳам унга яқин бўлади ва уни яхши кўриб қолади. Юқоридаги Абу Умома ривоят қилган ҳадиснинг давоми қуйидагича:
  •  

    «… وَلاَ يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ, فَأَكُونَ قَلْبَهُ الَّذِي يَعْقِلُ بِهِ, وَلِسَانَهُ الَّذِي يَنْطِقُ بِهِ, وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ, فَإِذَا دَعَانِي أَجَبْتُهُ, وَإِذَا سَأَلَنِي أَعْطَيْتُهُ, وَإِذَا اسْتَنْصَرَنِي نَصَرْتُهُ, وَأَحَبُّ عِبَادَةِ عَبْدِي إِلَيَّ النَّصِيحَةُ»

    «... Бандам нафл амалларни қилиб, Менга яқинлашиб келаверса, охири мен уни яхши кўриб қоламан. Ана шунда Мен унинг фикрлайдиган қалбига, гапирадиган тилига, кўрадиган кўзига айланаман. Менга дуо қилса, ижобат қиламан, сўраса бераман, ғолиблик тиласа, ғолиб этаман. Бандамнинг Мен учун энг севимли ибодати насиҳатдир». Бухорийда Анас р.а. Пайғамбар с.а.в.дан, у киши Парвардигори оламдан ривоят қиладилар:


    «إِذَا تَقَرَّبَ الْعَبْدُ إِلَيَّ شِبْرًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا, وَإِذَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعًا, وَإِذَا أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً»

     

    148-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278